Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун тест синовларига 552 нафар абитуриент келмади

Бугун тест синовларига 552 нафар абитуриент келмади

Давлат тест маркази олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказилаётган тест синовларининг ўн тўртинчи куни ҳақида маълумот берди.

2019 йил 12 август куни республика бўйича 9 та ҳудудда 1-сменадаги тест синовлари бир вақтда соат 08:00 да бошланди.

Тест синовларида биринчи сменада жами 18 472 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган эди.

Шундан, 17 919 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этмоқда, 552 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмаган, 1 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли ҳудудга кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди.

Тест синовлари бўлиб ўтаётган ҳудудлар:

  1. Қорақалпоғистон Республикаси;
  2. Андижон вилояти;
  3. Фарғона вилояти;
  4. Бухоро вилояти;
  5. Хоразм вилояти;
  6. Қашқадарё вилояти;
  7. Жиззах вилояти;
  8. Навоий вилояти;
  9. Самарқанд вилояти.

Барча абитуриентларга тест синовлари бўлиб ўтадиган биноларга белгиланган вақтдан кечикмасдан «Абитуриент рухсатномаси» ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат — паспорти билан келишлари шарт эканлигини эслатиб ўтамиз, — дейилади ДТМ хабарида.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг