Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат қандай ривожланади? Ўқитувчилар Сингапур тажрибасини эслади

Давлат қандай ривожланади? Ўқитувчилар Сингапур тажрибасини эслади

Фото: «Google.com»

Умумий ўрта таълим ва ўқитувчиларга оид янгиликлар бериб бориладиган каналда Сингапур тажрибаси ва Сингапур давлатининг собиқ бош вазири Ли Куаннинг сўзлари эсланди.

«Кўпчилик мендан Сингапурнинг ривожлангани ҳақида сӯраб, шундай савол беришади: «Қандай қилиб улкан давлатдан ажралиб чиқиб, миттигина ҳудуд билан ривожланган давлатга айландинглар? Бу «мўъжиза»ни қандай амалга оширдингиз?»

Уларга жавобан шундай дедим: «Мен Сингапурда мўъжиза яратмадим. Мен фақат Ватаним олдидаги бурчимни бажардим, холос. Давлат бюджетини таълимга йўналтирдим. Муаллимни энг қуйи табақадан Сингапурдаги энг юқори мартабага кўтардим. Давлатдаги «мўъжиза»ларни амалга оширган инсонлар — муаллимлардир. Улар илм, ахлоқ, меҳнат ва ҳақиқатни севадиган, камтар авлодни етиштириб чиқардилар. Бунинг учун улардан миннатдормиз!» — деган эди Ли Куан.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳамон ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этилиши ҳолатлари учраб турибди. Хусусан, Халқ таълими вазирлиги Наманган вилояти, Косонсой туманида жойлашган 54 та мактаб ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилгани ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг