Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини давлат қўллаб-қувватлайди

Эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини давлат қўллаб-қувватлайди

Фото: «uzbekistonovozi.uz»

Ҳукумат қарори (257-сон, 28.03.2019 й.) билан Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Низомга мувофиқ, ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ёшлар масалалари бўйича ҳудудий идоралараро кенгашлар томонидан амалга оширилади.

Болаларни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари ва маҳаллалар ҳар йили 1 июнгача идоралараро кенгашларга ёзма тавсия билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этади:

  • ўқувчиларнинг ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлганда);
  • ўқувчи ва оила аъзоларининг паспорти ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари;
  • ногиронликни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (мавжуд бўлганда);
  • боқувчисини йўқотганлик тўғрисидаги ҳужжат нусхаси (мавжуд бўлганда).

Ҳужжатлар ҳар йили 10 июнгача идоралараро кенгашлар томонидан кўриб чиқилади ҳамда 15 июнга қадар вилоят кенгашларига тақдим этилади.

Қўллаб-қувватлаш бўйича қарор ҳар йили 30 июнга қадар қабул қилинади.

Ўқувчилар қуйидагилар билан таъминланади:

  • замонавий ягона мактаб формаси;
  • асосий турдаги ўқув қуроллари;
  • бадиий китоблар.

Шунингдек, ўқувчиларга газета ва журналларга обуна бўлишда амалий ёрдам кўрсатилади ҳамда уларнинг республика оромгоҳларида дам олиши ва саёҳатлар ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг