Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки паспорт нусхаси билан имтиҳонга кирса бўладими?

Ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки паспорт нусхаси билан имтиҳонга кирса бўладими?

Фото:«Xabar.uz»

Бугун АОКАда тест имтиҳонлари бўйича матбуот анжумани ўтказилгани хабар берилганди. Унда қатор саволларга ойдинлик киритилди.

Тестга ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки паспорт нусхаси билан ҳам кирса бўладими?

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ, абитуриент тест синовларига фуқаролик паспортини олиб келиши шарт экани кўрсатилган, нусхаси эмас.

Абитуриентнинг қўлида иккита ҳужжат бўлиши лозим — паспорт ва ДТМ рухсатномаси.

Ушбу ҳужжатлар бўлмаган тақдирда абитуриент тест синовларига киритилмайди.

Эслатма: «Aбитуриент рухсатномаси» тест синовларисиз тўлиқ касбий (ижодий) имтиҳон бўладиган таълим йўналишларига рўйхатдан ўтган абитуриентларга берилмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг