Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактабдаги кийим алмаштириш хонасида кузатув камералари ўрнатилгани ўз тасдиғини топди

Мактабдаги кийим алмаштириш хонасида кузатув камералари ўрнатилгани ўз тасдиғини топди

Фото: «miifotos.com»

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия кийим алмаштириш хонасида кузатув камералари ўрнатилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди, дейилади Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати​ маълумотида.

Халқ таълими вазирининг Назорат-ҳуқуқий хизмати 2019 йилнинг 7 март куни мазкур ҳолатни ўрганиб чиқиши натижасида 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби спорт залининг ўғил ва қиз болалар кийим алмаштириш хоналарида кузатув камералари ўрнатилгани аниқланди.

Текширув натижасига кўра, кийим алмаштириш хоналаридаги камералар демонтаж этилди ва бу каби ҳолатларни олдини олиш борасида барча мактаб раҳбариятига тегишли кўрсатмалар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг