Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Муаммолар аниқланди, энди таълим сифатига эътибор қаратилади

Муаммолар аниқланди, энди таълим сифатига эътибор қаратилади

Фото: Вазирлик ахборот хизмати

Халқ таълими тизимида йил якуни ва истиқболдаги вазифалар сарҳисоб қилинди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2018 йил давомида халқ таълим соҳасида катта кўламдаги ишлар амалга оширилган бўлса-да, соҳада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кўп. Ҳозирда ишлар асосан муаммоларни аниқлаш ва уларга ечим топиш устида иш олиб борилган бўлса, кейинги бир неча йил таълим сифатини, ўқув дастурлари ва дарсликларни такомиллаштиришга йўналтиради.

Вазирлик 2019 йилда қуйидаги устувор вазифаларни белгилаган:

  1. Умумий ўрта таълимнинг ўқувчиларни мустақил фикрлашга ундайдиган Давлат таълим стандартлари ўқув дастурлари ва ўқув режалари қайтадан кўриб чиқилиб, такомиллаштирилади.
  2. Ҳар бир ҳудудда (биринчиси 2019 йилда Қорақалпоғистонда) иқтидорли ўқувчилар учун «Президент мактаблари» ташкил этилади.
  3. 2019 йилдан бошлаб, барча шароитларга эга бўлган «Замонавий мактаб» барпо этилади.
  4. Жамиятда ўқитувчиларнинг нуфузини янада ошириш мақсадида «Ўқитувчи мақоми тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни ишлаб чиқилади.
  5. Таълим сифати юқори бўлган намунали мактаблар тармоғи («сетевая школа») кенгайтирилади.
  6. Давлат хусусий шерикчилик асосида нодавлат таълим муассасалари 2 бараварга ортади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг