Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мудофаа вазирлиги ҳамда Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаси ўтказилди

Мудофаа вазирлиги ҳамда Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари  ўртасида фан олимпиадаси ўтказилди

Жорий йилнинг 20 февраль куни Андижон вилояти Ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Халқ таълим вазирлигининг 2019 йил 28 декабрь кунидаги Ўзбекистон Республикаси куч тузилмаларига қарашли “Темурбеклар мактаби” ва академик лицей ўқувчилари ўртасида “Билимдон ватанпарвар” республика фан олимпиадаларини ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қўшма қарори асосида математика физика ва тарих фанларидан республика фан олимпиадаси бўлиб ўтди.

Мазкур фан олимпиадасида математика фани бўйича 1-ўринни ИИВ Бухоро  академик лицейи ўқувчиси Ҳабибов Азизбек Ҳамидович, 2-ўринни ИИВ Жиззах академик лицейи ўқувчиси Нарзуллаев Толиб Ўрол ўғли, тарих фанидан 1-ўринни ИИВ Самарқанд академик лицейи ўқувчиси Шукуров Шоҳжаҳон Шералиевич, 2-ўринни ИИВ Жиззах Академик лицейи ўқувчиси Тоштемиров Дилшод Ойбек ўғли, 3-ўринни ИИВ Сурхондарё лицейи ўқувчиси Шарипов Асилбек Дилмурод ўғли эгаллади.

Умумжамоа ҳисабида ИИВ академик лицей ўқувчилари 2 та 1-ўрин, 2 та 2-ўрин ва 1 та 3-ўрин билан фан олимпиадасида 1-ўринни эгаллади. Олимпиада очиқлик, одиллик ва шаффофлик принциплари асосида ўтказилди. Ғолибларга қимматбаҳо совғалар берилиши билан бирга барча жамоаларга ташаккурнома ҳамда иштирокчиларга сертификатлар берилди.

З.С. Примқулов,
Ички ишлар вазирлиги ходими

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг