Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олий таълимда янги имкониятлар тақдим этилмоқда

Олий таълимда янги имкониятлар тақдим этилмоқда

30 апрел куни юртимизда муҳим жараён - Янги таҳрирдаги конституциянинг халқ томонидан тасдиқланиши учун референдум ўтказилмоқда. Ушбу муҳим жараён дан асосий мақсад, қонунларни бугунги замонга мослаштириш, халқ томонидан таклиф қилинган янгиланишларни қабул қилиш, халқ ҳоҳишини тасдиқлашдир. Референдум учун бир қанча муддат халқ томонидан очиқ ҳолда таклифлар қабул қилинди, ўрганилди, овозлар йиғилди. Айтиш мумкинки, халқ томонидан таклифлар йиғилиши илк марта бўлаётган ҳодисадир. Аввало, конституцияни ўзгартиришга эҳтиёж бормиди, - деган саволни ўртага ташласак, мен тиббиёт ходими сифатида айтишим мумкинки, албатта бунга эҳтиёж бор эди.

Амалдаги конституциядан камчилик қидирмаган ҳолда, янада мукаммаллаштиришга, давлатимизни, фуқаролик жамиятимизни олдинга бошлайдиган, оддий халқ учун ишлайдиган асосий қонун манбаига жуда ҳам эҳтиёжимиз бор. Яъни ушбу референдумнинг олдингисидан фарқи шуки, бугун халқ бош ислоҳотчи сифатида намоён бўлмоқда. Янгиланаётган конституциянинг 65 фоизи ва янги 27 та моддаси, яъни 128 тадан 155 тага ошаётган моддалар, унинг нормалари эса 275 тадан 434 тага ошгани халқ томонидан таклиф қилинган, муҳокамага қўйилган таклифлардир. Қайноқ жараёнда 128 моддадан 91 тасида халқ томонидан таклиф қилинган таклифлар асосида ўзгартиришлар киритилди. Ушбу жараён эса бир йилдан ортиқ вақт мобайнида халқимиз, ҳукуматимиз, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти томонидан очиқ муҳокамада бўлди, 220 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди.

Ушбу муҳим жараёнда юртимиздаги барча соҳа вакиллари каби тиббиёт соҳаси ходимлари учун ҳам бир қатор янгиликлар кўзда тутилган. Хусусан «Президентнинг «тиббиёт тизимимизнинг конституциявий асосларини янада мустаҳкамлаш, хусусан Конституциямизда тиббиёт ходимларининг юксак мақомини таъминлайдиган қоидани ҳам, муҳрлаб қўйишимиз лозим», деган таклифлари айни муддао бўлди.

Боиси, Конституциямизни қайтадан ўқиб кўрсак, унда кўплаб давлат органлари – Олий Мажлис, суд, прокуратура, Марказий сайлов комиссияси кабиларнинг конституциявий мақоми белгиланган. Лекин, негадир, инсон, унинг ҳаёти ва саломатлиги учун муҳим бўлган тиббиёт ходимлари ёки ўқитувчиларнинг мақоми мустаҳкамланмаган экан. «Инсон қадри учун» деган бош ғоя атрофида амалга оширилаётган ислоҳотлар руҳида тиббиёт ходимларининг мақомини Ўзбекистон Конституциясида белгилаб қўйилиши муҳим амалий аҳамиятга эгадир.

Бу тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрни ва обрўйини янада ошишига, уларнинг ижтимоий муҳофазаси, моддий ва маънавий қўллаб-қувватланишини кучайтиришга хизмат қилади. Қолаверса, келгусида тиббиёт ходимининг мақомига оид алоҳида қонунлар қабул қилинишига ҳам асос бўлади

Хусусан, янги таҳрирдаги Конституциянинг 48-моддасида ҳар бир фуқаронинг кафолатланган тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш учун соғлиқни сақлаш тизимининг барча жабҳаси давлат томонидан рағбатлантирилишига оид норма мустаҳкамланмоқда.

Шунингдек, янги Конституция лойиҳасига мувофиқ, давлат соғлиқни сақлаш тизимини, унинг давлат ва нодавлат шаклларини, тиббий суғуртанинг ҳар хил турларини ривожлантириш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ҳамда аҳоли соғлиғини сақлаш ва ҳаёт сифатини ошириш мақсадида соғлом турмуш тарзини юритиш, жисмоний фаолликни ошириш, спорт билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриш бўйича вазифаларни ўз зиммасига олаётганлиги белгиланган.

Шунингдек, ёшларнинг таълим олиши, бандлиги, ижтимоий ва тиббий ҳимоясига шароитлар яратиш – давлатнинг конституциявий мажбурияти эканлиги белгиланмоқда.

Янгиланаётган конституцияда Ўзбекистон - ижтимоий давлат сифатида

Юртимизда, тиббиёт ҳодимлари, таълим соҳаси мутаҳассислари ва талабалар, турли кўринишдаги мажбурий мехнатга жалб этилишини тўхтатилиши катта ютуқ бўлди.

Устоз – мураббийлар ва шифокорларнинг даҳлсизлигини эса жамиятнинг ҳам руҳий, ҳам жисмоний саломатлиги даҳлсизлиги деб биламан.

Бугунги кунда таълим иштиёқида бўлган қизларимизга бир қанча қулайликлар яратилган, ҳусусан:

- магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилмоқда;

- нуфузли хорижий олийгоҳларга ҳар йили қизларнинг 50 нафари бакалаврга ва 10 нафари магистратурага ўқишга юборилмоқда;

- ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оилалар 150 нафар қизларнинг таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилмоқди;

- докторантура йўналишида қизлар учун 300 тадан мақсадли квота ажратилмоқда.

Бу, тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрни ва обрўйини янада оширишга, уларнинг ижтимоий муҳофазаси, моддий ва маънавий қўллаб-қувватланишини кучайтиришга хизмат қилади.

30 апрел куни, давлатимизнинг муҳим жараёни Конституциямизнинг янгиланаётган лойиҳасига овоз бермоқдаман. 

Мен оила аъзоларим билан, юртим келажаги равнақига ҳисса қўшмоқчиман.

Янгиланишларни қўллаб – қувватлайлик!

Бу жараёнда фаол иштирок этишингизни сўрайман!


Жасур Ризаев,
СамДТУ ректори, профессор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг