Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таълим инспекцияси ОТМларнинг битирувчилари сифатини аниқлаш учун сўровнома ўтказмоқда

Таълим инспекцияси ОТМларнинг битирувчилари сифатини аниқлаш учун сўровнома ўтказмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан миллий олий таълим муассасалари битирувчиларининг сифатига ва ОТМларнинг иш берувчилар билан ҳамкорлик алоқасига баҳо бериш мақсадида ижтимоий сўров ўтказилмоқда. 

Берилган жавоблар Таълим инспекцияси томонидан қатъий сир сақланади ва унинг натижалари фақат умумлаштирилган ҳолда ишлатилади.

«Сўнгги беш йил ичида кадрлар масаласида Сизнинг идора(ташкилот)нгиз билан фаол алоқада бўлиб келаётган бир нечта ОТМларни танлаб, битирувчиларининг сифатига ва ОТМнинг иш берувчилар билан ҳамкорлигига баҳо беринг. Сўровнома саволларига тўғри ва холисона жавоб беришингизни илтимос қиламиз»,-дейилади инспекция хабарида.

Сўровномага ушбу ҳавола орқали кириш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг