Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда яна бир университет иш бошлади

Ўзбекистонда яна бир университет иш бошлади

Жорий ойдан ​ Самарқанд халқаро технология универитети ўз фаолиятини бошлади. Айни вақтда илк 35 нафар талаба дарсларда қатнашмоқда.

Ҳозирча талабалар «Тадбиркорлик ва менежмент» ва «Ахборот технологиялари» йўналишларида таҳсил олади. Кузги семестрдан нефт-газ, кимё, кончилик, электротехника, геология муҳандислиги каби йўналишларда ҳам талабалар қабули бошланиши режаланган. Университетда асосан хорижлик профессор-ўқитувчилар СХТУ биринчи проректори профессор Жосеф Сапиенза (Италия), тиллар маркази директори профессор Аннамарие Бассон (ЖАР), ахборот технологиялари маркази директори профессор Муҳаммад Гоусе Галети (Ҳиндистон), тайёрлов мактаби директори профессор Иви Силверман (АҚШ) ҳамда талабалар ишлари бўйича декан профессор Дорота Силвиа Мажевиз (Полша) таълим бериши ҳақида маълум қилинган.

Бундан ташқари, университетда жанубий кореялик профессор, Ипак йўли университетлар тармоғи директори Хванг Сунг Дон бошчилигида «Корея технология ва маданият коллежи» ташкил этилганлиги эълон қилинди.

Мамлакат ривожи учун юқори даражадаги техник мутахассислар, жумладан, энергетика ва нефть-газ саноати, кончилик, ахборот технологиялари каби давлат иқтисодиётининг асослари муҳимлигини ҳисобга олиб, «Eriell Group» бошқаруви раиси, университет ҳомийлар кенгаши раиси Бахтиёр Фазилов томонидан давлатимиз раҳбари олиб борётган кучли ижтимоий сиёсат асосида иш юритилмоқда. Инсонлар ҳаётига янгича мазмун бахш этиш мақсадида кириш имтиҳонларида энг юқори натижага эришган ва ижтимоий ёрдамга муҳтож жами 3 нафар талабага компания томонидан тегишли грант ажратилди.

Маълумот ўрнида, университетда баҳорги семестрда Тадбиркорлик ва менежмент ҳамда Ахборот технологиялари таълим йўналишларига 35 нафар талаба қабул қилинди. Кузги семестрда эса талабалар учун нефть-газ муҳандислиги, кимё муҳандислиги, кончилик иши, геология ва геология муҳандислиги, электротехника каби йўналишлари очилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 4 феврал – Самарқанд халқаро технология университети расман давлат рўйхатида қайд этилган ва юридик мақомга эга бўлган кундир. Жорий йилда ушбу санага бир йил тўлди. Шу муносабат билан университет жамоаси томонидан 4 феврал санаси университетнинг расман фаолият бошлаган кун сифатида нишонлаши белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг