Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пандемия  пайтида мактабларни ёпмаган Швеция тўғри қилди — омбудсмен

Пандемия  пайтида мактабларни ёпмаган Швеция тўғри қилди — омбудсмен

Фото: «Swedenru.com»

Швециянинг коронавирусга қарши кураш стратегияси кўплаб танқидларга учраётганидан хабардормиз. Қаттиқ чекловлар жорий этилмаслиги оқибатида шведлар коронавирус тарқаши бўйича нафақат қўшниларидан илгарилаб кетди, балки жаҳонда ҳам энг олдинги ўринларга чиқди.

Швецияда салкам 75 минг киши коронавирусга чалинган, қурбонлар сони 5,5 минг нафардан ошган.

Бироқ пандемия шароитида Швеция ҳамма ҳам эплай олмаган ишни қилдики, бугун буни эътироф этмаслик мумкинмас — мактабгача ва бошланғич таълим бир зум ҳам тўхтамади. Бу ҳақда «Regnum» ёзмоқда.

Эслатиб ўтамиз, баҳорнинг илк ойидан Европанинг аксарият мамлакатлари коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш учун қаттиқ чоралар кўришга киришди: одамлар уйларидан чиқиши тақиқланди, комендантлик соатлари ва фавқулодда ҳолатлар жорий этилди. Бироқ «оқимга қарши сузиш»га қарор қилган Швеция ҳукумати фуқароларига тавсиялар бериш билан чекланди, холос.

Мамлакатда фақат 50 кишиликдан катта тадбирлар ўтказиш тақиқланди. Гимназиялар, коллежлар, университетлар, мактабларнинг юқори синфларида дарслар тўхтатилди. Болалар боғчалари ва бошланғич синфлардаги дарслар эса, Жамоат саломатлиги агентлиги тавсияларига риоя қилинган ҳолда, давом эттирилди. Болаларнинг таълим ва тарбия олиш жараёни узилиб қолмади.

Швециядаги болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсмен Элизабет Далиннинг фикрича, ушбу қарор тўлиғича ўзини оқлади. Болалар тақдири ҳақида қанчалик қайғуришини мамлакат шу тарзда дунёга исботлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг