Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонга ўқишга борган талабалар маҳаллий аҳоли томонидан калтаклангани хабар қилинди

Қозоғистонга ўқишга борган талабалар маҳаллий аҳоли томонидан калтаклангани хабар қилинди

Фото: Otyrar.KZ

Ўзбекистондан Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида жойлашган Мухтор Авезов номидаги халқаро университетга ўқишга борган талабалар қозоқ миллатига мансуб маҳаллий одамлардан тазйиққа учраётгани хабар қилинди. Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига қилинган мурожаатда қозоқлар талабаларни уриб, калтаклаётгани айтилган.

«Ўзбекистонлик ёшларимиз Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳридаги Мухтор Авезов номли халқаро давлат университетига тақсил олишмоқда. Лекин ўша ҳудуднинг ёшлари 2 сентябрдан бери юртдошларимизни уришмоқда экан. Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчисидан амалий ёрдам беришини сўраб қоламиз», — дейилади мурожаатда.

Сардор Норбоев исмли талаба томонидан видеомурожаатда айтилишича, талабалар ётоқхонасига икки киши келган ва шишани синдириб, ўлдириб юбориш билан таҳдид қилган. Талабанинг айтишича, кўча-кўйда юрганда маҳаллий ёшлар ушлаб олиб, пичоқ билан тазйиқ ўтказган. Сардор Норбоевнинг юзида жароҳат излари кўриниб турибди.

Яна бир талаба Музаффар Тожибоевнинг маълум қилишича, ўзбекистонликлар дўконга чиққанда уриб, пулини олиб қўйиш ва пичоқ билан таҳдид қилиш ҳолатлари бўлган. Шунингдек университетда ҳам зўравонликлар давом этмоқда. Ўша куни олийгоҳда бўлган ҚВЗ мусобақаси вақтида қозоқлар залга кириб, талабаларни ургани айтилмоқда.

Талабалар видеомурожаатда ётоқхонадан чиқа олмаётганини хабар қилишди ва ташқи ишлар вазирлигидан ёрдам сўрашди.

 
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг