Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Талабалар учун ажойиб танлов! Махсус ўқув курси, 1 200 000 сўм стипендия, хорижга стажировка — ҳукумат қарори лойиҳаси

Талабалар учун ажойиб танлов! Махсус ўқув курси, 1 200 000 сўм стипендия, хорижга стажировка — ҳукумат қарори лойиҳаси

Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси ҳузурида “Мирзо Улуғбек ворислари” ўқув курсларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, ўқув курсларининг биринчи йилида 60 нафар тингловчи республикадаги давлат ОТМлари талабалари орасидан танлов асосида қабул қилинади.

Қайд этилишича, тингловчилар ўқиш давомида қуйидаги имкониятларга эга бўлади:

  • Таълим олиш муддатига зарур компютер жиҳозлари (ноутбук);
  • Иссиқ овқат;
  • Ўқув курсларига қабул қилинган ҳудудлардаги талабаларнинг ўқишини мос ва турдош йўналишларда Тошкент шаҳрида жойлашган давлат ОТМларида академик мобиллик асосида ўқиш;
  • Ўқишни давом эттириш даври мобайнида талабалар турар жойи билан таъминланиши ёки ижара тўловларининг бир қисмини қоплаб берилиши;
  • Ўқиш давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида (1 200 000 сўм) ҳар ойда бир маротаба стипендия.

Таъкидланишича, Ўқув курслари битирувчилари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва «Улуғбек» жамғармасининг тавсияномалари асосида вазирлик, идоралар, давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик ташкилотларига ишга қабул қилишга тавсия қилинади.

Ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга тегишли йўналиши бўйича давлат намунасидаги сертификат берилади.

Шунингдек, ўқув курсларида юқори натижа кўрсатган ва инглиз тили бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга битирувчилар хорижий стажировкага грант шартномаси асосида юборилиши мумкин.

Ўқув курслари қуйидаги йўналишларда ташкил этилади:

- ахборот технологияларидан ва коммуникацияларидан фойдаланиш (бошланғич);

- математик статистика;

- алгоритмлаш асослари;

- маълумотларни қайта ишлаш;

- дастурлаш тиллари (Python);

- инглиз тили;

- қарор қабул қилиш асослари;

- жамоа бўлиб ишлаш ва бошқа йўналишлар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг