Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТАТУ талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди

ТАТУ талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди

Бугун, 26 январ куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Б.Олматов Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Талабалар турар жойларида истиқомат қилувчи ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари, соҳа вакиллари, университет раҳбарияти ҳамда талабалар иштирок этди.

Очиқ мулоқотни ўтказишдан кўзланган мақсад – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабр куни ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабга ташрифи чоғида таъкидлаб ўтган юқори билимли дастурчи – мутахассислар тайёрлаш ҳамда жорий йилнинг 24 январидаги Шавкат Мирзиёевнинг парламентга 2019 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда ёш АКТ мутахассисларининг салоҳиятини янада оширишдир.

Талабалар билан суҳбат давомида ёшлар мамлакатимизнинг эртанги келажаги эканлиги, соҳада яратилаётган барча имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлиги, тараққиётга эришиш учун замонавий ахборот технологиялари бўйича билимларни эгаллашимиз зарур ва шарт эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Учрашувлар давомида Талабалар турар жойларидаги мавжуд шарт – шароитлар, яратилган имкониятлар билан яқиндан танишилди.

Хусусан, ТТЖларда имконияти чекланган талабалар учун яратилган махсус шароитлар, ошхоналар, ювиниш хоналари, талабаларнинг дарсдан ташқари вақтларида шуғулланишлари учун яратилган ўқув аудиториялари кўздан кечирилди.

Тадбир якунида талабалар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Манба: mitc.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг