Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тест синовига кириш учун тўловни амалга оширмайдиганлар тоифаси маълум қилинди

Тест синовига кириш учун тўловни амалга оширмайдиганлар тоифаси маълум қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров иштирокида брифинг ўтказилгани хабар қилинганди. Унда мутахассис қуйидаги саволларга ҳам жавоб қайтарди.

Рўйхатдан ўтгандан сўнг, тест синови учун тўловни қандай амалга оширсам бўлади?

— Рўйхатдан ўтиш якунланганда, абитуриентнинг шахсий кабинетида базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўловни амалга ошириш учун инвойс ҳосил бўлади.

Инвойснинг қуйи қисмида онлайн тўлов тизимлари орқали тўловни амалга ошириш учун ҳаволалар жойлашган. Улар орқали тўловни амалга ошириш имконияти мавжуд.

Умуман олганда, тўловни Clicк, payме, upay, Pаynet каби электрон тўлов тизимлари ёки банк кассалари орқали амалга ошириш мумкин.

Кимлар тест синови учун тўловни амалга оширмайди?

— Тўловни амалга оширмайдиган абитуриентлар:

  • Таълим муассасалари (мактаб, лицей ва коллежлар)ни 2020-йилда тамомлаганлар;
  • Биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бор шахслар;
  • Тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар;
  • Чет эл фуқаролари;
  • Aлоҳида иқтидор талаб этиладиган  таълим йўналишларига (маъданият, санъат, спорт ва ҳоказо) рўйхатдан ўтган абитуриентлар;
  • Тест синовларисиз, кўп балли тизим бўйича имтиҳон ўтказиладиган ва ўқитиш қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган таълим йўналишларига топширганлар;
  • Ота (онаси) хизмат вақтида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари;
  • Ота (онаси) хизмат вақтида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимлари фарзандлари;
  • Ёшлар иттифоқи тавсияномасига эга абитуриентлар (республика босқичи ғолиблари);
  • Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи томонидан биргаликда бериладиган тавсияномага эга абитуриентлар;
  • Танлов ёки мусобақа ғолиблари ҳамда давлат мукофоти соҳиблари (халқаро фан олимпиадаси, Республика ва халқаро спорт мусобақалари, Зулфия мукофоти, Тарбиячи танлови, Ҳамшира танлови, Ниҳол мукофоти, Келажак овози, Бадиий академия, Мард ўғлон).
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг