Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тиббиёт коллежи ва техникумларига қабул жараёнлари бошланади

Тиббиёт коллежи ва техникумларига қабул жараёнлари бошланади

Тиббиёт коллежи ва Жамоат саломатлиги техникумларига янги ўқув йили учун қабул жараёнлари жорий йил 10 августда бошланиб, 10 сентябрга (шу куни ҳам) қадар давом этади.

ССВ маълумотига кўра, 2022/2023 ўқув йили учун Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларига қабул квотаси жами 11 минг 670 та этиб белгиланган ва шундан:

– 1 367 таси давлат гранти;

– 10 303 таси тўлов-шартнома асосида бўлиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, Тиббиёт коллежларига жами 7 минг 800 та ўрин ажратилиб, шундан:

– 780 таси давлат гранти;

– 7 020 таси тўлов-шартнома асосида белгиланиши кутилмоқда.

Қабул Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий веб-сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилади.

Тиббиёт коллежлари ва жамоат саломатлиги техникумларига кириш имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.

Маълумот учун, ҳозирги вақтда республика бўйича жам 27 та тиббиёт коллежи ва 47 та Жамоат саломатлиги техникумлари фаолият олиб бормоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг