Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ёшлар онлайн фан олимпиадаси» ғолиблари тақдирланди

«Ёшлар онлайн фан олимпиадаси» ғолиблари тақдирланди

OLIYGOH.UZ жамоаси томонидан иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ёшлар интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида Республика миқёсида ёшлар ўртасида «Ёшлар онлайн фан олимпиадаси» ташкил этилди.

Ушбу олимпиадада иштирок этган номзодларга Инглиз тили (Elementary, Intermediate, Advanced даражаларда), Ҳуқуқ (Конституциявий ҳуқуқ), Компютер билимлари (Компютер умумий саводхонлиги) ва IQ (Мантиқий саволлар) фанларидан имтиҳон саволлари берилди. Иштирокчиларнинг ҳар бирига 60 тадан савол тақдим этилиб, саволларга жавобларни белгилаш учун 1 соат вақт берилди.

Олимпиадада Республикамизнинг турли бурчакларидан жами 1200 дан зиёд иқтидорли талаба-ёшлар иштирок этди ҳамда ғолиблик учун курашишди.

Иштирок этган номзодлар орасидан энг кучлилар сараланди ҳамда ғолибликни қўлга киритган ёшларимиз пул мукофотлари ва махсус QR-кодли ДИПЛОМЛАР билан тақдирланди:

1-ўрин: Эркинов Акбаршох

Хоразм вилоятидан, Тошкент молия институти талабаси.

2-ўрин: Раҳматов Бахтиёр

Қашқадарё вилоятидан, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси.

3-ўрин: Ахмедов Миржалол

Самарқанд вилоятидан, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти магистранти.

Олимпиадада иштирок этган номзодларнинг барчасига махсус сертификатлар топширилди.

Ушбу мусобақа OLIYGOH.UZ  жамоаси томонидан ташкил этилган 1-олимпиада бўлиб, кейинги олимпиадалар ONLINE ваOFFLINE шаклда катта масштабда ўзгача руҳда ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг