Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

1 июнь куни «One Million Uzbek Coders»нинг якуний имтиҳони бўлиб ўтади

1 июнь куни «One Million Uzbek Coders»нинг якуний имтиҳони бўлиб ўтади

1 июнь куни «One Million Uzbek Coders» бепул таълим лойиҳа доирасида якуний имтиҳон бўлиб ўтади.

Якуний имтиҳонга кириш учун талабалар курснинг барча топшириқларини бажаришлари, лаборатория ишларини ўтишлари керак.

Имтиҳонда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш муддати: 2020 йил 29 май.

Финал имтиҳонидан муваффақиятли ўтган иштирокчилар Udacity Nanodegree грантлари учун курашишлари ва нанодипломни (Nanodegree) қўлга киритишлари мумкин. Мазкур диплом йирик IТ-компаниялар — Google, AT&T, Autodesk, Cloudera, Salesforce ва бошқалар томонидан тан олинади. Яна бир муҳим маълумот: фақат энг яхши 50 нафар талаба Udacity Nanodegree грантини олади!

Nanodegree грантлари учун якуний имтиҳонга рўйхатда ўтиш учун қўлланма: uzbek_coders_enrolling_to_the_final_assessment_instructions-1

«One Million Uzbek Coders» («Бир миллион ўзбек дастурчи») — Республикамизда кенг аҳоли қатламини масофавий махсус онлайн-портал орқали IТ-йўналишлари бўйича тайёрлашга йўналтирилган йирик лойиҳа.

Мазкур лойиҳа Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан БАА «Dubai Future Foundation» жамғармаси, IT-Парк қошидаги IT-академия, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва Муҳаммад ал-Хоразмий IT-мактаби билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Лойиҳа бўйича дастурлашни масофавий таълим орқали ўргатишга мўлжалланган www.uzbekcoders.uz портали ҳамда «Udacity.com» халқаро таълим платформаси ўзбек тилида ишга туширилди.

Биринчи босқичда лойиҳа глобал меҳнат бозорида энг долзарб бўлган тўртта йўналишни қамраб олди: маълумотларни таҳлил қилиш (Data-analytics), Андроид платформасида ишланмалар яратиш, FrontEnd (frontend) ва фуллстак (FullStack). Умумий курс 120 соатга мўлжалланган.

Батафсил: http://uzbekcoders.uz/ 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг