Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

28 декабрда тақдим этиладиган «Xiaomi Mi 11»нинг яна бир устун жиҳати маълум қилинди

28 декабрда тақдим этиладиган «Xiaomi Mi 11»нинг яна бир устун жиҳати маълум қилинди

Фото: «AndroidInsider.ru»

«Xiaomi» компанияси 28 декабрь куни янги флагмани — «Mi 11» тақдимотини ўтказиши ва бу смартфон қатор афзалликларга эгалиги тўғрисида хабар бергандик. «Gizmochina» ёзишича, компания ушбу флагманга бугунги кундаги энг мустаҳкам ҳимоя ойнаси ўрнатилиши ҳақида тарқалган миш-мишлар ростлигини тасдиқлаган.

Corning Gorilla Glass Victus — 2020 йил июлида тақдим этилган Gorilla Glass 6нинг давомчиси. «Xiaomi» компанияси Victus олдинги «горилла»га қараганда тирналишларга икки карра, бозордаги турдош ечимларга нисбатан тўрт карра бардошли эканини таъкидлаган.

«Xiaomi» қўшимча қилишича, янги авлод ойнасининг ерга тушиб кетишдан ҳимояси 1,5 баравар яхшиланган. Компания тақдим этган роликда Gorilla Glass Victus 100 килограмм оғирликдаги босимга қандай дош бериши кўрсатилган.

Бу таъриф ва қиёслар қанчалик ҳақиқатлигини флагман чиққач билиб оламиз: «смартфонлар кушандаси» — блогер Зак Нельсон ҳам «Mi 11» чиқишини «пичоғини қайраб» кутяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг