Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ соҳасига етакчи экспертларни жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди

АКТ соҳасига етакчи экспертларни жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди

Фото: МИТS

Бугун, 28 январ куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳамда БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури рақамли ривожланиш соҳасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан узоқ йиллик муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Учрашув давомида Ўзбекистонда рақамли ривожланиш бўйича комплекс режаларни амалга ошириш бўйича жорий ва келажакдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича атрофлича фикрлар алмашилди.

Шу билан бирга, кун тартибига қўйилган бош масалалар, жумладан, ахборот технологиялари ва ёшларнинг АКТ саводхонлигини ошириш, соҳаларга етакчи экспертларни жалб қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Мулоқот сўнгида Матилда Димовска АКТ вазирлиги билан қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлашга ҳамда Ўзбекистондаги самарали ҳамкорликни янада сезиларли даражада оширишга тайёрлигини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг