Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АКТ вазири иштирокида семинар бўлиб ўтди

АКТ вазири иштирокида семинар бўлиб ўтди

Фото: «Mitc.uz»

Республикамизнинг 28 та ўрта ва йирик шаҳарлари ҳамда Тошкент шаҳрининг 12 та тумани масъул раҳбарларининг хизматлар соҳаси ва маҳаллий саноатни ривожлантириш борасида билим ва тажрибасини оширириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўқув-амалий семинарлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун 21 июнь куни Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технологик парки (IT Парк) мажмуа шоурумида «IT Паркда ахборот технологиялари ва дастурлаш хизматларини ривожлантириш» мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

Ушбу семинарда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Содиқов иштирок этди.

Ўқув-амалий семинарининг асосий мақсади жойлардаги мутасадди раҳбарларга IT соҳасида хизматлар ва маҳаллий саноатни ривожлантиришдаги ёндашувлар ва уларни шакллантириш услубиётини ўргатиш, ўзаро фикр ва тажриба алмашиш ҳамда самарали мулоқотни ташкиллаштиришдир.

Тадбир якунида иштирокчилар IT Парк худудидаги қурилиш ишлари билан ҳам танишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг