Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АКТ вазири Қўнғироқларга хизмат кўрсатиш ягона маркази билан танишди

АКТ вазири Қўнғироқларга хизмат кўрсатиш ягона маркази билан танишди

Фото: Mitc.uz

Бугун, 13 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов «Ўзбектелеком» АК «Сотув ва хизмат кўрсатиш маркази» филиали қошидаги янги, кенгайтирилган Қўнғироқларга хизмат кўрсатиш ягона маркази (254/255 ЭАТС)га борди.

АКТ вазири 2021 йил 24 ноябрда «Ўзбектелеком» АК «Сотув ва хизмат кўрсатиш маркази» филиали қошидаги Қўнғироқларга хизмат кўрсатиш ягона маркази фаолияти билан танишиб, Call-марказлар фаолиятини кенгайтириб, ривожлантириш орқали қўшимча ишчи ўринлари яратиш вазифаларини белгилаб берганди.

Ташриф аввалида АКТ вазири марказда амалга оширилаётган ишлар ва ходимлар учун яратилган шароитлар билан таништирилди.

Шундан сўнг эришилган натижалар кўриб чиқилди. Хусусан, ўндан ортиқ давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид мурожаатлар бўйича Call-марказга бугунги кунгача 1000 нафарга яқин ходим жалб этилгани айтилди. Жумладан, 6 ой давомида 300 нафарга яқин янги иш жойи яратилгани таъкидланди.

Келгусида янада кўпроқ давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларга Call-марказ хизматларини кўрсатиш ва кенгайтириш кўзда тутилган.

Танишув жараёнида фаолият давомида эришилган натижаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, мижозлар сонини ошириш мақсадида йўлга қўйилиши режалаштирилаётган лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Шерзод Шерматов ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдираркан, янги ишчи ўринларини ҳудудларда кўпроқ яратиш бўйича топшириқлар берди. Бу борада қилинадиган ишлар ва мавжуд муаммоларни биргаликда ўрганиш ечимини топишда ёрдам беришини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг