Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АКТ вазири Радиоалоқа бюроси директори билан учрашди

АКТ вазири Радиоалоқа бюроси директори билан учрашди

Фото: «Mitc.uz»

Мисрнинг Шарм ал-Шайх шаҳрида Халқаро электралоқа иттифоқи (ХEИ)нинг 2019 йилги Бутунжаҳон радиоалоқа конференцияси (БРК-19)) доирасида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов ХЭИнинг Радиоалоқа бюроси директори Марио Маневич билан учрашди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси халқаро даражада радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солувчи ХЭИ халқаро шартномаси — Радиоалоқа регламентининг тўла ҳуқуқли иштирокчиси эканлиги қайд этилди.

Учрашув якунида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида тажриба алмашиш, ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тегишли ишларни олиб боришга келишилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг