Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлиги оператор ва провайдерлардан 5G тармоқларини қуриш бўйича таклиф сўради

АКТ вазирлиги оператор ва провайдерлардан 5G тармоқларини қуриш бўйича таклиф сўради

Фото: «The Irish Times»

АКТ вазирлиги Ўзбекистондаги операторлар, провайдерлар ва телекоммуникация ускуналари таъминотчиларидан 5G тармоқларини қуриш бўйича таклифлар тақдим этишларини сўрайди. Бу ҳақда вазирлик сайтида эълон берилди.

Таклифлар қуйидагилар киритилишини назарда тутади:

  • 5G тармоғини қуриш бўйича синов схемаси;
  • технологиялар ва ечимлар таъминотчиларини қўшган ҳолда, таклиф этилаётган 5G қурилмаси ҳамда мақсадли охирги фойдаланувчилар;
  • мавжуд зарур ресурслар, Ўзбекистонда 5G демонстрацион лойиҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича тажриба ва молиялаштириш ҳақида маълумотлар;
  • бизнес-моделни амалга ошириш бўйича бутун республика бўйлаб кенг миқёсда фойдаланиш вариантини қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги йўналишлар киритилган ҳолда, таклифлар:
  • қишлоқ хўжалиги;
  • ақлли транспорт;
  • ақлли шаҳар;
  • хавфсиз шаҳар;
  • таълим;
  • соғлиқни сақлаш;
  • саноат;
  • имконияти чекланган инсонлар учун лойиҳалар.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг