Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлиги Тошкент шаҳридаги Меҳрибонлик уйларига компьютерлар совға қилди (фото)

АКТ вазирлиги Тошкент шаҳридаги Меҳрибонлик уйларига компьютерлар совға қилди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этиш учун маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича бешта муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

Шу ташаббусларнинг учинчиси — аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган ва бу борада Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Бу ҳафтанинг муҳим тадбирларидан бири пойтахтимизда жойлашган 21, 23 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйларига компьютер жамланмалари тарқатилиши бўлди. Жами 38 та компьютер тарқатилиб, тарбияланувчи болажонлар учун компьютер саводхонлиги тўгараклари ташкил этилади.

Вазирлик тизимидаги корхоналар ҳам савобдан четда қолгани йўқ. «Ўзбектелеком» АК «ТШТТ» филиали ҳамда «UZDIGITAL TV» МЧЖ томонидан футбол ва волейбол тўплари, шахмат, шашка ва бошқа спорт анжомлари тақдим этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг