Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Apple» янги iOS 14 операцион тизимини тақдим этди

«Apple» янги iOS 14 операцион тизимини тақдим этди

Фото: «Ferra.ru»

«Apple» корпорацияси «WWDC 2020» халқаро дастурчилар анжуманида янги талқиндаги амалий тизими — iOS 14ни тақдим этди. Бу ҳақда «Kommersant» хабар берди.

«Ўн тўртинчи» талқинда «iPhone»нинг асосий экрани тубдан ўзгарди — энди виджетларни, яъни бошқа иловаларнинг туйнукчаларини жойлаштириш ва ўлчамларини ўзгартириш мумкин.

Яна бир янгилик Smart Stack виджети бўлиб, сутка давомида долзарблигига қараб фаол иловаларни кўрсатади.

iOS 14 да иловалар кутубхонаси ҳам кўзда тутилган — иловалар гуруҳлар ва рўйхатлар кўринишида жойлашади. Айни шу кутубхона асосий саҳифадаги иловани яшириш имконини ҳам беради.

Янги операцион тизим видеони фон тартибида кўриш имконини ҳам тақдим этмоқда. Яъни видеонинг экрандаги катталигини бошқариш орқали бир пайтнинг ўзида бошқа иловалар билан ҳам ишлаш мумкин.

Siri овозли ёрдамчиси учун экраннинг қуйи қисмида кичик жой ажратилган. Apple Translate функциялари қаторида синхрон таржимон ҳам пайдо бўлди.

«Apple» корпорацияси, бундан ташқари, iPad OS 14, watchOS 7 ва macOS Big Sur операцион тизимларини ҳам тақдим этди. Янги iPad OS 14 ҳам худди янги iOS 14 каби виджетлар билан ишлаш функцияларига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг