Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Астрономлар коинотга учган «Tesla Roadster»нинг Марсга яқинлашиш санасини маълум қилди

Астрономлар коинотга учган «Tesla Roadster»нинг Марсга яқинлашиш санасини маълум қилди

«Tesla Roadster» электрокари.

Фото: «Nv.ua»

«Tesla Roadster» 2020 йилнинг 8 октябрида Марс сайёрасига яқинлашади. Элон Маскнинг коинотга учган электрокари билан Марс орасидаги масофа 7 миллион километрга қисқаради, деб хабар берди «Nv.ua».

«Электрокарнинг Марсга энг яқин келадиган оралиғи 2020 йилнинг 8 октябрида содир бўлади. Улар орасидаги масофа 7 миллион километрга етади. Бу Марснинг тортишиш кучи соҳаси таъсири остида эмас», — деб ёзади Ҳарвард-Смитсонск астрофизика маркази ходими Жонатан Макдауэлл.

«Tesla Roadster» Ер атрофидан бир неча маротаба учиб ўтади. Астрономларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу 2021, 2026, 2031 ва 2039 йилларда содир бўлади. Келажакда ҳисоб-китобларга ўзгартириш киритилиши мумкин, чунки олимлар бир қатор факторларнинг таъсирини, хусусан қуёш шамолини ҳисобга олмаган.

«Электрокар 2030 йилга қадар 2021 йилнинг мартида Ерга яқин келади. Оралиқ масофа 45 миллион километрни ташкил этади», — дея қўшимча қилади Жонатан Макдауэлл. Шунга қарамай, 2073 йилда электрокар ва бизнинг сайёрамиз орасидаги масофа «атига» 1,6 миллион километрга тенг бўлади.

Америкалик кимёгар Уилям Керроллнинг фикрича, энг аввало электрокарнинг ўриндиқлари ва шиналари емирилади. Шундан сўнг, электрокар каркаси бузилишни бошлайди. Охир-оқибатда автомобилдан фақатгина метеорларга дуч келмаган алюминий рама, ичидаги темир ва ойнали деталлар бут қолади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг