Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Безос ва Маскнинг манфаатлари Ойда тўқнашди

Безос ва Маскнинг манфаатлари Ойда тўқнашди

Фото: «YouTube»

NASA фазовий агентлиги Ойга қўнувчи модулни яратиш бўйича «SpaceX» компанияси билан тузилган 2,89 млрд. долларлик шартномани тўхтатди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.

Гап шундаки, Ойга қўнувчи модулнинг «SpaceX»га топширилишидан норозилар бор: «Amazon» асосчиси Жефф Безоснинг «Blue Origin» компанияси ҳамда тендернинг яна бир иштирокчиси — «Dynetics» АҚШ Бош назорат бошқармаси (GAO)га шикоят киритган.

GAO даъволарни кўриб чиқмагунича «SpaceX» шартнома бўйича барча ишларни тўхтатиб туришга мажбур.

Эслатиб ўтамиз, бир йил аввал NASA Ернинг табиий йўлдошига астронавтларнинг бориб қўнишида фойдаланиладиган модулни ишлаб чиқариш учун Американинг уч компанияси — «SpaceX» (Илон Маск), «Blue Origin» (Жефф Безос) ҳамда «Dynetics»ни танлаб олганди.

NASA 2019 йил баҳорида Ойни ўрганиш бўйича Америка дастурига Артемида (Artemis) номи берилганини маълум қилганди.

Дастур уч босқичдан иборат:

Биринчиси — учувчисиз «Orion» кемаси Ойни айланиб Ерга қайтиб келади, 2020 йилнинг иккинчи ярмига мўлжалланганди.

Иккинчиси — экипажли кема Ойни айланиб қайтиб келади, 2022 йилга режалаштирилган.

Учинчи, охирги босқичда 2024 йили астронавтларнинг Ойга бориб қўниши кўзда тутилган.

Маълумот учун: инсоният Ойга биринчи ва охирги маротаба қадам қўйганига ярим асрдан ошди: америкалик астронавтлар Нил Армстронг ва Базз Олдрин 1969 йилнинг 20 июлида бу ишни амалга оширишган(«Аполлон-11» кемаси).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг