Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Доимий ёки вақтинчалик турар жойингиздаги яшаш муддатини кўрсатувчи маълумотнома керакми?

Доимий ёки вақтинчалик турар жойингиздаги яшаш муддатини кўрсатувчи маълумотнома керакми?

My.gov.uz портали доимий ёки вақтинчалик турар жойингизда яшаш муддатини кўрсатувчи маълумотнома олиш хизматини йўлга қўйди.

Сизга тақдим этилувчи «Маълумотномалар» туркумидан «Доимий (вақтинчалик) яшаш жойида яшаётган муддати кўрсатилган маълумотнома» хизматини топасиз ва сўров юборасиз. Ягона портал эса автоматик равишда сиз истаган маълумотномани тезкорлик билан тақдим этади.

Ушбу қулай хизмат Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази, Ягона интегратор UZINFOCOM ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ишга туширилди.

Хизмат автоматлаштирилган ва онлайн тарзда тақдим этилади. Энг асосийси – бепул.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг