Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунё бўйича энг оммабоп смартфонлар маълум қилинди

Дунё бўйича энг оммабоп смартфонлар маълум қилинди

Фото: Mobiltelefon.ru

iPhone 13 ва Samsung Galaxy A12 смартфонлари 2022 йилнинг биринчи чорагида дунёда энг кўп сотилган смартфонлар бўлди. Бу маълумотларни IDC таҳлилчилари келтирмоқда, деб хабар беради PhoneArena.

Қайд этилишича, iPhone 13 смартфони харидорлар орасида машҳурлик бўйича биринчи ўринни эгаллаган. Иккинчи ўринни Apple флагманининг энг қиммат версияси – iPhone 13 Pro Max эгаллади. Samsung компаниясининг оммабоп Galaxy А12 смартфони энг кўп сотилган смартфонлар учлигини якунлаган.

iPhone 13 Pro ва ўрта тоифадаги Galaxy А32 смартфонлари машҳурлик бўйича кейинги ўринни эгаллади.

Лекин IDC таҳлилчилари сотилган қурилмаларнинг умумий сонини, шунингдек, ҳар бир телефоннинг бозордаги улушини ошкор қилмаган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг