Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёдаги илк водородли поездлар Германияда йўлга қўйилди

Дунёдаги илк водородли поездлар Германияда йўлга қўйилди

Фото: Alstom

Германиянинг Қуйи Саксония федерал ерида дунёда биринчи бўлиб тўлиқ водородли поездлар ҳаракатланадиган темир йўл лойиҳаси амалга оширилди. CNN ёзишича, 24 август куни 5 та Coradia iLint поезди йўналишга чиқди, йил охиригача уларнинг сони 14 тага етказилиб, дизелда юрувчи поездларнинг ўрнини тўлиқ эгаллайди.

Водородли поездларнинг асосий афзаллиги — ҳавога зарарли чиқиндилар ажратмайди. Бундан ташқари, 1 килограмм водород ёнилғиси 4,5 килограмм дизел ёнилғисининг ўрнини босади.

Франциянинг Alstom компанияси ишлаб чиқарган Coradia iLint водородли поездлари шовқини пастлиги билан ҳам ажралиб туради. Энг юқори тезлиги — 140 км/соат.

Лойиҳа қиймати — 93 млн евро. Бунинг ичига водородли ёнилғи қуйиш станцияси ҳам кирган.

Бугунги кунда Германия темир йўлларида жами 4 000 та дизелли поезд ҳаракатланмоқда. Водородли Coradia iLint поездлари Австрия, Нидерландия, Швеция ва Польшада ҳам синовдан ўтказилган.

22 август куни Ҳиндистон ўзининг биринчи водородли автобусини ишлаб чиқарган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг