Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эксперт смартфонни ишдан чиқарадиган янгилашлардан огоҳлантирди

Эксперт смартфонни ишдан чиқарадиган янгилашлардан огоҳлантирди

Фото: «The Hindu»

IT-гигантлар чиқарадиган янгилашлар бинойидек ишлаб турган смартфонни «бузиши» ҳолатлари тез-тез учраб туради. Бунга янги технологиялар, қолаверса дастурий коднинг тобора мураккаблашиб бораётгани сабабчи, деди Плеханов номидаги РИУ информатика кафедраси мудири Александр Тимофеев «Прайм» агентлигига берган интервьюсида.

Мисол учун, Google андроидлар учун Carrier Services иловасига охирги янгилашни чиқарганидан сўнг бу илова ўрнатилган смартфонларда СМС-хабарлар ишламай қолди.

«Вақти келиб Android ёки iOS амалий тизимларида «Янгилашни ўчириш» ёки завод созламаларига қайтариш функцияси пайдо бўлса ажабланмайман», — деди мутахассис.

Мобил операторларда алоқа хизматлари янги технологияларга янгиланиши янада тезлашяпти, шу сабабли айрим иловалардаги баъзи янгилашлар смартфоннинг «қотиб ишлаши» ёки бутунлай ишламай қолишига олиб келиши мумкин. Баъзида, камдан-кам кузатилса-да, завод созламаларигача қайта ўрнатишга тўғри келади, дейди Тимофеев.

Носозликларга сабаблар кўп, аксарият дастурий таъминотчилар тайёр шаблонлардан фойдаланишади, ишланмаларини ўзаро айирбошлашади, натижада алгоритмлар чалкашиб кетади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг