Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди барча мурожаатларга давлат тилида жавоб берилади

Энди барча мурожаатларга давлат тилида жавоб берилади

Иллюстратив фото

Бугун, 9 июл куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан давлат тилига оид қонун ҳужжатларига амал қилиш ҳолатига бағишланган видеоконференцалоқа шаклида учрашув-семинар ўтказилди.

Тадбирда вазирлик марказий аппарати бошқарма ва бўлимлари, шунингдек, тизимдаги акциядорлик жамиятлари, компаниялари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбар ходимлари иштирок этди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Абдуллаев томонидан вазирлик ҳамда унинг тизим ташкилотларида давлат тилида иш юритиш ҳолати, амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот тақдим қилди.

Учрашув-семинарда Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири ўринбосари Ш.Мусаев томонидан 2021 йил 1 августга қадар барча жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар, шунингдек, иш қоғозлари ва турли бланкларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминлаш бўйича тушунтиришлар берилди.

Жумладан, иш қоғозлари деганда ташкилот фаолиятига оид чиқувчи хатлар, буйруқ, фармойиш, устхатлар ва бошқа бланклар тушунилишига аниқлик киритилди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритувчи давлат ташкилотлари ва корхоналари томонидан юборилган хат қайси тилда бўлишидан қатъи назар, жавоб хати давлат тилида берилиши шартлиги, бундан, чет давлатлар элчихоналари, хорижий ташкилотлар ваколатхоналари мустасно эканлиги таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг