Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг арзон 5G-смартфонлар икки соатга қолмай сотилиб кетди

Энг арзон 5G-смартфонлар икки соатга қолмай сотилиб кетди

Фото: «Xiaomi Today»

Бугун, 7 январь куни Хитойда энг арзон 5G-смартфон — «Redmi K30 5G» биринчи марта сотувга чиқарилди.

Қурилма ўтган йили икки талқинда (5G ва 4G) тақдим этилганди.

Фото: «Ferra.ru»

Оддий «Redmi K30» Хитойда 2019 йил декабрида сотувга чиққанди, бугун эса 5G-cмартфон ҳам дўконларга чиқди — фақат энг қиммат жамланмалиси, ана шу 375 долларлик смартфонлар икки соатга қолмай қўлма-қўл бўлиб кетди.

Фото: «5nch.com»

Кейинги партия 10 январь куни яна худди шу нархда сотилиши кутиляпти.

Компания раҳбари Лей Цзунь «Redmi K30 5G»лар ҳаммага етади деб ваъда берганди, афтидан, смартфонлар бунчалик тала-тала бўлиб кетишини ўзлари ҳам кутишмаган.

Дарвоқе, сал сабрлилар 14 январгача кутишса «Redmi K30 5G»нинг арзонроқ хиллари $285 ва $330 дан сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг