Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўртача нархдаги андроид-смартфонларнинг энг кучлилари аниқланди — AnTuTu (топ-10)

Ўртача нархдаги андроид-смартфонларнинг энг кучлилари аниқланди — AnTuTu (топ-10)

Фото: «iXBT.com»

AnTuTu бенчмарки жамоаси ўрта сегмент смартфонларининг 2020 йил декабрь ойи учун рейтингини тузди. Рейтингда бу смартфонлар процессорлари кучига қараб жойлаштирилган.

Хитой бозорида ўрта сегмент смартфонлари орасида процессори энг яхшиси дея Redmi 10X 5G топилди. MediaTek Dimensity 820 платформасига қурилган бу смартфон 400 742 балл тўплади.

Иккинчи ва учинчи ўринларда Huawei Nova 7 Pro ҳамда Nova 7 — ҳар иккисига Kirin 985 ўрнатилган смартфонлар мос равишда 399 883 ва 398 308 баллга эга бўлди.

Кейинги ўринларда: Redmi 10X Pro 5G, Honor 30, Honor X10, Huawei nova 7 SE, Redmi Note 9 Pro 5G, OPPO Reno5 5G ҳамда Realme Q2 Pro 5G.

Маълумотлар декабрнинг 1-санасидан 31-санасигача йиғилган. Рейтингда энг юқори эмас, балки ўртача баллар кўрсатилган, ҳар бир модель камида 1000та тестдан ўтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг