Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Facebook» логотипини янгилади (фото)

«Facebook» логотипини янгилади (фото)

Фото: «Anycoin»

«Facebook» корпорацияси янги логотипини тақдим этди. Фойдаланувчилар «Facebook» ижтимоий тармоғини компаниянинг бошқа дастурларидан ажратиб олишини осонлаштириш учун шу ишга қўл урилган.

Янги логотип катта ҳарфларда ва кўплаб ёрқин рангларда акс эттирилган.

Фото: «SlashGear»

«Одамлар ўзлари фойдаланаётган маҳсулотларни қайси компаниялар тайёрлаганини билишлари керак. Бизнинг асосий дастурларимиз: Facebook, Messenger, Instagram, WhatsApp, Oculus, Workplace, Portal ва Calibra», — дейилади «Facebook» компанияси хабарида.

Компания яқин орада янги логотипини барча дастурларида қўллашни бошлаши маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг