Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарҳод Ибрагимов: «Биз учун дунё миқёсида «IT Park» эмас, стартапларимиз танилиши муҳимроқ!»

Фарҳод Ибрагимов: «Биз учун дунё миқёсида «IT Park» эмас, стартапларимиз танилиши муҳимроқ!»

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистондаги биринчи технологик парк — иқтидор эгалари ўз ғояларини истиқболли бизнес лойиҳаларига айланишига кўмак берадиган «IT Park»нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Очилиш маросимида қайд этилишича, яқин келажакда «IT Park» учун коворкинг маркази, АТ-академия, АТ-лаборатория ва АТ-меҳмонхонани ўз ичига олувчи учта янги бинони топшириш, шунингдек, бошқа ҳудудлардаги ёшлар ўз ғояларини рўёбга чиқариши учун енгиллик яратиш мақсадида мамлакатимиз минтақаларида ҳам «IT Park»нинг филиалларини очиш режалаштирилган.

«Шуни таъкидлашни хоҳлардимки, биз яратаётган эко-муҳит, албатта, фақат технологик инфратузилманинг ўзидангина иборат бўлмайди ва бинонинг очилиши – шунчаки дастлабки қадам, асосий иш эса ҳали олдинда. Жаҳон бозорида талабгир бўлган якуний маҳсулотга урғу берган ҳолда стартапларни ривожлантиришга қаратилган контент яратиш – бизнинг асосий мақсадимиздир. Биз стартап лойиҳаларини «бошдан-оёқ» қўллаб-қувватлаб, жаҳон стартаплари даражасига чиқармоқчимиз. Ушбу масалага тубдан ёндашмоқдамиз, яъни келгусида биз учун стартап лойиҳалари «генераторларини» етиштириб берадиган АТ-академияни ҳам ишга туширяпмиз. Алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман, биз учун дунё миқёсида «IT Park» эмас, стартапларимиз танилиши муҳимдир!», — дейди «IT Park» директори Фарҳод Ибрагимов.

Эслатиб ўтамиз, «IT Park» резидентлари Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонида белгиланган имтиёзларга ҳам эга бўладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг