Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фоизини давлат тўлайди. IT-марказлар битирувчиларига кредит берилади

Фоизини давлат тўлайди. IT-марказлар битирувчиларига кредит берилади

Фото: «Xabar.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар масаласи бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди. Давлат раҳбари интернет технологиялари марказлари битирувчиларига ўз ишини бошлаши учун ёрдам бериш зарурлигини таъкидлади.

Давлат раҳбари томонидан маълум қилинишича, бугунги кунда республика бўйича 120 та IT-марказини 4 мингга яқин «ёшлар дафтари»га кирганлар тамомлаган. Бундай ёшларни келгусида бизнес бошлаши учун компьютер билан таъминлаш тизими ишлаб чиқилади.

Бунинг учун, «бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида сертификат олган ёшларга компьютер хариди учун «Микрокредитбанк», «Алоқабанк» ва «Халқ банки» кредитлар ажратади, уларнинг  фоиз харажатлари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади (яъни, кредит фоизсиз берилади).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг