Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Huawei Тошкентдаги мактабларга кўмаклашишда давом этмоқда

Huawei Тошкентдаги мактабларга кўмаклашишда давом этмоқда

2017 йили Тошкент шаҳридаги хитой тилини чуқур ўргатишга ихтисослашган 59-сонли мактабда Huawei компанияси томонидан мактаб таълимига «смарт» технологияларни жорий қилишга доир илк бошланғич лойиҳа амалга оширилган эди. Ўқитувчилар байрами ва Хитойда кенг нишонланадиган куз ўртасидаги анъанавий байрам (Ой байрами) 1 октябр санасига тўғри келгани муносабати билан Huawei вакиллари ушбу мактабга яна ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида мактаб раҳбариятига беғараз ёрдам сифатида мактабнинг техник базасини яхшилашга мўлжалланган ноутбук, смарт ТВ, принтерлардан иборат офис жиҳозлари топширилди.

«Жамиятда ўқитувчининг ўрни ҳозир ҳар қачонгидан-да муҳим, айниқса, ушбу йил Ўзбекистонда илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга бағишланганини инобатга олсак, бунинг аҳамияти янада ортади. Учала йўналишдаги тараққиётни бирлаштириб, рақамли пойдеворни кучайтирган ҳолда, мамлакатни рақамлаштиришга хизмат қиладиган ишончли кадрлар захирасини шакллантириш мумкин. Huawei компанияси барча ўқитувчи ва мураббийларни ушбу байрам билан самимий муборакбод этиб, уларга мустаҳкам соғлик, оилавий фаровонлик ва шарафли меҳнатларини адо этишда улкан матонат тилайди», — деди Huawei O'zbekiston директори Форрест Лю.

Huawei компанияси Ўзбекистонда 20 йилдан буён фаолият юритиб, мунтазам равишда таълим тизимига илғор технологияларни жорий қилишга алоҳида урғу қаратиб келади. Бугунги кунда Huawei технологиялари асосида жиҳозланган «ақлли» ўқув хоналари «International House» лицейи, 250 ва 133-сонли умумтаълим мактаблари, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТ мактабида очилган бўлиб, бундан ташқари, Тошкент Ирригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Муҳандислари Институтида интеллектуал доска ёрдамида масофадан ўқитиш тизими ишга туширилмоқда.

Ҳар йили компания томонидан глобал миқёсда ёш истеъдодларга ахборот технологиялари олами эшигини очадиган Seeds for The Future лойиҳаси ўтказиб келинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг