Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Индинга Ойга учамиз — NASA

Индинга Ойга учамиз — NASA

Фото: Space.com

NASA агентлиги Ойга парвоз қиладиган «Орион» кемасига 3 сентябрда старт берилишини маълум қилди.

Кемани Space Launch System ракетаси 29 август фазога олиб чиқиши режалаштирилган, бироқ ракета-ташувчи двигателидаги техник носозлик туфайли старт қолдирилганди.

NASA «Артемида-1» (Artemis 1) Ойга миссияси доирасидаги ушбу парвозга 10 йил тайёрланди, ўз тарихидаги энг кучли — 98 метрли Space Launch System ракетасини учиради. Ракета фазога олиб чиққан ичига учта манекен жойланган «Орион» кемаси ой томон йўл олади.

Навбатдаги, 2024 йилнинг май ойида парвози режалаштирилган «Артемида-2» миссиясида бошқариладиган кема учирилади.

«Артемида-3» миссияси доирасида эса, ярим асрлик танаффусдан сўнг, инсон яна Ойга қўниши режалаштирилган. Дастурдан кўзланган асосий мақсадлардан бири — Ой орбитасида Ер йўлдошини ва Марсни ўзлаштиришда база вазифасини бажарувчи станцияни ишга туширишдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг