Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инновацион ривожланиш вазирлиги биносига виртуал саёҳат қилиш имкони яратилди

Инновацион ривожланиш вазирлиги биносига виртуал саёҳат қилиш имкони яратилди

Инновацион ривожланиш вазирлиги биносига виртуал саёҳат қилиш имконияти яратилди.

Виртуал саёҳат давомида истаган одам вазирликнинг турли хоналарида — аэрокосмик технологиялар ва 3D моделларни прототиплаш лабораторияси, робототехника ва мехатроника лабораторияси, ёш ихтирочилар хонаси, инновацион лойиҳалар, замонавий ишланмалар ўрин олган кўргазма залига ташриф буюриши мумкин.

Бундан ташқари, бундай саёҳатни махсус кўзойнак (VR кўзойнак) ёрдамида амалга оширилса, саёҳатчи ўзини худда бинони ичида юргандек ҳис қилади.

Инновацион ривожланиш вазирлигига саёҳатни ушбу ҳавола орқали амалга оширишингиз мумкин.

Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган стартап-лойиҳалар танловида ғолиб бўлган «NazzAR» лойиҳаси муаллифи бўлмиш SmartChain компанияси томонидан яратилган Ўзбекистондаги 10 та тарихий обидаларга виртуал саёҳат қилишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг