Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инновацион ривожлантириш стратегияси бўйича брифинг ўтказилди

Инновацион ривожлантириш стратегияси бўйича брифинг ўтказилди

2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси бўйича брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 6 декабр куни «Тараққиёт стратегияси» марказида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини амалиётга татбиқ этишнинг йиллик натижаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Унда давлат бошқаруви ва иқтисодиётда инновацион амалиётларни жорий этишда эришилган натижалар муҳокама қилинди.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимларининг саволларига жавоб берилган.

Қайд этилишича, Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси асосида Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳинд илғор тажрибаси асосида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ташкил этилди.

Жорий йил 24 июлдан бошлаб технопарк фаолияти йўлга қўйилиб, ҳозирда унда 300 дан ортиқ резидент-корхона мутахассислари фаолият юритмоқда.

Илм-фан, таълим ва ижодкорлик йўналишида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига хорижий мамлакатлардан 16 та профессор-ўқитувчилар жалб қилинди. Бугунги кунда университетда 28 та докторлик иши ҳимояси ўтказилди. Ушбу университет тузилмасида Ўзбек-Беларус қўшма факултети ташкил этилиб, 2019/2020 ўқув йилида қўшма факултетга 505 нафар талаба қабул қилинди.

Президентнинг 2019 йил 7 январдаги қарори билан Тошкент шаҳрида Aмити университети ташкил этилиб, жорий йил 24 сентябрдан бошлаб университет расман ўз фаолиятини бошлади. Ҳозирда 502 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг