Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Instagram» фейк нашрларни аниқлаш функциясини йўлга қўяди

«Instagram» фейк нашрларни аниқлаш функциясини йўлга қўяди

Фото: «Shutterstock»

«Instagram» ижтимоий тармоғи ўз фойдаланувчиларига фейк контент ҳақида хабар берувчи функцияни ишга туширмоқчи, деб хабар берди «Poynter».

Энди «Instagram» фойдаланувчилари «номувофиқ» ва «фейк» каби шубҳали хабарларни нашрнинг юқори ўнг бурчагидаги учта нуқтани босиш орқали аниқлаши мумкин.

Мутахассислар текширувидан сўнг белгиланган хабарга расман «фейк» тамғасини босса бўлади.

«Instagram» вакили Стефани Отуэйнинг сўзларига кўра, бундай нашрлар сервис платформасидан йўқотилмайди, лекин тегишли хештеглар ёрдамида уларни блоклаш қийинмас.

Август бошида «Instagram» фаолиятида оммавий носозлик келиб чиққанди. Бу муаммо юзасидан Буюк Британия, Германия, Франция, АҚШ, Россия ва бошқа мамлакат фойдаланувчилари шикоят қилиб чиқишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг