Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ипотека кредити учун субсидия бериш бошланади

Ипотека кредити учун субсидия бериш бошланади

Жорий йилнинг 1 майидан ЯИДХП (my.gov.uz)да яна «Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш» хизмати  ёқилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 апрелдаги «2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-51-сон Фармонига мувофиқ, 2023 йил учун янги тартибда ипотека кредитларини ажратишнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди.

Эндиликда субсидия ажратиш жараёнига қуйидаги ўзгаришлар киритилди:

  • Субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома олинган вақтдан бошлаб 4 ой ичида амал қилади, бу муддат тугаганидан сўнг қайта ариза берилиши мумкин;
  • Субсидия олиш учун бир календарь йилда икки марта ариза бериш бўйича белгиланган чекловлар бекор қилинди, рад этилган аризаларга 1 декабрга қадар қайта ариза юбориш мумкин.

Хизматдан my.gov.uz портали орқали масофадан фойдаланиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг