Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

IT Паркда ОТМ ректорлари билан норасмий учрашув бўлиб ўтди

IT Паркда ОТМ ректорлари билан норасмий учрашув бўлиб ўтди

Фото: «Mitc.uz»

2021 йил 6 январ куни IT Парк шоурумида олий таълим муассасалари ректорлари билан норасмий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Учшувнинг асосий мавзуси ОТМларда IT-инкубация марказларини ташкил этиш масаласига бағишланди. Мазкур марказлар иқтидорли ёшларга ўз бизнес ғояларини ҳаётга татбиқ этишда ҳамда стартап лойиҳаларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмак кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, ОТМ ректорларини IT-инкубация марказларини очиш, IT Парк билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга чақирди.

Ҳозирги кунда IT-инкубация марказлари қуйидаги олийгоҳларда фаолият кўрсатмоқда:

1. Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали;
2. Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети;
3. Тошкент молия институти;
4. Тошкент шаҳридаги Инҳа университети;
5. Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
6. Тошкент шаҳридаги Амити университети;
7. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти;
8. Андижон машинасозлик институти;
9. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг