Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кучли сел келиши натижасида талофат кўрган ҳудудларда телекоммуникация тармоқлари меъёрий ҳолатда ишламоқда

Кучли сел келиши натижасида талофат кўрган ҳудудларда телекоммуникация тармоқлари меъёрий ҳолатда ишламоқда

Фото: «Mitc.uz»

Жорий йилнинг 6 май кунидан 7 май кунига ўтар кечаси соат 01:00 лардан 03:30 ларга қадар Aндижон вилояти Хонобод шаҳрининг Тейит ва Хидирша МФЙларида сел келиши туфайли хонадонлар зарарланган.

Талафот кўрган ҳудудлардаги телекоммуникация иншоотларини ҳамда хавфли ҳудудлардаги телефон станциялари ва мобил алоқа база станциялари ҳолатини кўздан кечириш ва у ердаги вазиятни ўрганиш мақсадида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Содиқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Aндижон вилояти Хонобод шаҳрига борди.

Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан телекоммуникация тармоқларида эҳтимолий келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни қисқа муддатларда бартараф этишни ташкил этиш ҳамда барқарор алоқа хизматлари кўрсатилишини қайта тиклаш учун соҳа корхоналари ҳамда мобил алоқа операторларнинг заҳира кучларини шу ҳудудга сафарбар этди.

Шу билан бирга, аҳоли эвакуация қилинган ҳудудларда ташкил этилган мувофиқлаштириш марказларини зарур алоқа тармоқлари билан таъминлаш чоралари кўрилди.

Хонобод шаҳрининг «Тейит» МФЙ ҳудудида жойлашган «Unitel» МЧЖ база станцияси ва шу ҳудуддаги «Ўзбектелеком» AК «ЎзМобайл» филиалининг янги қурилаётган база станциясига ҳеч қандай шикаст етмаганлиги аниқланди.

Шунингдек, Хонобод шаҳрида жойлашган «Ўзбектелеком» AК Aндижон филиали Хонобод шаҳар телекоммуникациялар боғламаси биносининг ертўласига кам миқдорда сув тўпланган бўлиб, ҳозирда Хонобод шаҳар телекоммуникациялар боғламасининг ишчи гуруҳ тузилиб, Фавқулотда вазиятлар бошқармаси билан биргаликда бинонинг ертўла қисмидаги сувни чиқариб юбориш ва Телекоммуникация объектларига етказилган талафотларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг