Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

LG CordZero симсиз вертикал чангюткич – ташвишларсиз тозалаш гарови

LG CordZero симсиз вертикал чангюткич – ташвишларсиз тозалаш гарови

Уйингизда сочилиб кетган жунлар ва сочларни осон ва тез тозалаб олишни бизга қўйиб беринг!

Чангюткич энг кўп дуч келадиган муаммолардан бири тозалаш чўткасига сочлар ва жунлар тўпланиб қолиши ҳамда тиқилиши натижасида тортиш қувватининг йўқолишидир. Тортувчи қисмни тозалаб олиш одатда анча машаққатли ва ёқимсиз машғулот.

LG CordZero симсиз чангюткичи сочлар ва жунлар тўпланиб қолишининг олдини олувчи Anti-Tangle Brush™ деб номланган махсус турбо-чўткага эга. Чиқитларнинг ўралиб тўпланиб қолишининг олдини олувчи технология ҳаво оқимларини ўзига хос бошқарув орқали ишлайди. Сиз бунда ҳар сафар чўткани тозалаш ташвишидан қутиласиз ва табиийки, уйни тозалаш ёқимли машғулотга айланади. Айниқса, уй ҳайвонларига меҳр қўйган инсонлар учун бу техника ажойиб туҳфа бўла олади.

Симсиз ишлаши туфайли иш жараёнида ўралиб қолишлардан, майдон чекланишидан холи бўласиз, атрофдагилар эса шнурга илиниб йиқилишдан хавотирланмай ҳаракатланишлари мумкин. Dual PowerPack литий-ионли батареялари LG CordZero чангюткичининг стандарт режимда 80 дақиқагача қувватланишсиз ишлашини таъминлайди (бир аккумулятор билан 40 минут). Махсус LED-дисплей орқали сиз қувват даражасини мунтазам кузатиб юриш имкониятига эгасиз. Демак, бу техника сизни симни бир нуқтадан иккинчисига кўчириш ташвишидан ҳам қутқаради.

Эргономик дизайн бир ҳаракат билан LG CordZero симсиз вертикал чангюткичини компакт ва портатив қурилмага айлантиради. Dual PowerPack чўткаси мавжудлиги туфайли тозалаш қурилмасини алмаштиришга ҳожат қолмайди. Чўтка тезлик билан белгиланган майдондаги турли юзаларни сифатли тозалайди. Махсус LED-ёритиш тизими ёрдамида, ҳатто диван ёки столлар остидаги етиб бориш қийин бўлган жойларни ҳам тозалаб чиқади. Портатив қўл чангюткичи оддий режимда 60 минутгача, максимал қувват билан 40 минутгача ишлайди. Бу муддат ўртача хонадонни бемалол тозалаб олишга кифоя қилади.

LG CordZero – бу ҳаракатлар, фойдаланиш ва сақлашдаги қулайлик!

LG маҳсулотларини харид қилиш бўйича қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилинг:

  • «Fleshka» технобозори (собиқ «Малика» фабрикаси);
  • MEDIAPARK Bozori тармоқлари (+998 71 203 77 07);
  • «GOODZONE» дўконлари тармоғи (+99871 207 03 07);
  • «Next» СКМдаги LGнинг расмий дўкони (+99895 143 00 03).

Сервис хизматлари масалалари бўйича эса, илтимос, LG харидорларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этинг: 0800 120-22-22. Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақам бепул. Муҳим: рақамни тўлиқ териш лозим.

LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Facebook: fb.com/LGUzbekistan

Instagram: @LGUzbekistan

Telegram: t.me/lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг