Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маҳалла ёшлари Тошкент телеминорасининг 110 метр баландликдаги томоша майдончасига чиқишди

Маҳалла ёшлари Тошкент телеминорасининг 110 метр баландликдаги томоша майдончасига чиқишди

Фото: «Mitc.uz»

Кеча, 28 январь куни Юнусобод туманидаги «Ифтихор» МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 55 нафар ёшлар Тошкент телеминорасига таклиф қилиниб, «Ёшларни телевидение ва радио алоқасига қизиқишларини ошириш»га қаратилган давра суҳбати ташкил этилди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Mitc.uz»

Ушбу тадбир доирасида ёшлар янги замонавий рақамли телерадиоэшиттириш қурилмалари билан таништирилди, компютер саводхонлиги бўйича маҳорат дарси ва Тошкент телеминорасига бепул саёҳат уюштирилди.

Ёшларга телеминоранинг қурилиш тарихи, компютер технологиялари ва улардан самарали фойдаланиш ҳақида мутахассислар томонидан маълумотлар берилди. Давра суҳбатида президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 3-йўналиши доирасида қилинаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Шундан сўнг телеминоранинг 100 ва 110 метр баландликдаги томоша майдончасига чиқилди.

Фото: «Mitc.uz»

Маълумот учун:

Тошкент телеминораси такрорланмас ноёб архитектура иншооти бўлиб, бугунги кунда республикада ҳамда Марказий Осиёда энг баланд иншоот ҳисобланади. Тошкент телеминораси 1991 йилда дунёнинг буюк миноралари федерацияси сафига киритилиб, дунёнинг 200 дан ортиқ миноралари орасида 11-ўринни эгаллаган. Бугунги кунда баландлиги 375 метр бўлган Тошкент телеминораси МДҲ давлатлари телеминоралари орасида Останкинодан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди.

Тошкент телеминорасининг асосий вазифалари телевидение ва радиодастурларини узатишдан иборатдир. Шунингдек, телеминора ноёб меъморий бино сифатида маҳаллий ва чет эл меҳмонлари учун томоша қилиш мажмуаси ҳисобланади.

Бу йил 15 январда Тошкент телеминорасининг фойдаланишга топширилганлигига 35 йил тўлди. Телеминора 1978 йилдан бошлаб, 6 йил давомида қуриб битказилган. Тошкент телеминораси 1985 йилнинг 15 январида ишга туширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг