Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маскнинг йўлдошли интернети тестларга тайёр

Маскнинг йўлдошли интернети тестларга тайёр

Фото: «Twitter»

Американинг «SpaceX» компанияси 13 июнь куни Ер орбитасига яна 58 та «Starlink» йўлдошини олиб чиққанди. Улар глобал йўлдошли интернет тармоғини яратишда ишлатилади. Айни пайтга келиб Ер орбитаси бўйлаб учиб юрган шу туркумдаги йўлдошлар сони 540 тага етди — бу йўлдошли интернет бета-синовларини бошлашга имкон беради.

«SpaceX» асосчиси Элон Маск Ерни йўлдошли интернет билан озгина бўлса ҳам қоплаш учун «Starlink»лардан 400 таси, «қониқарли даража»га чиқиш учун эса камида 800 таси керак бўлишини таъкидлаганди.

Тизим тўлақонли ишга тушиши, яъни бутун Ер шарини қоплаб олиши учун эса орбитага 12 мингта йўлдошни олиб чиқишга тўғри келади. Аммо «SpaceX»га бу ҳам кам туюляпти, шекилли, компания АҚШ Федерал алоқа комиссиясига йўллаган мурожаатида 30 мингта «Starlink»ни учиришга рухсат сўраган, дейилади «3dnews.ru» портали хабарида.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг