Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

mGovAward танловида кейинги босқичга ўтганлар рўйхати эълон қилинди

mGovAward танловида кейинги босқичга ўтганлар рўйхати эълон қилинди

Фото: IT-парк

Мусобақада жами 264 та жамоа иштирок этди ва фақатгина 97 та жамоа кейинги босқичга чиқиш шарафига муяссар бўлдилар, бу босқичда уларнинг маҳсулоти мустақил эксперт комиссиямиз томонидан аниқ белгилаб қўйилган мезонларга асосланган ҳолда баҳоланади, деб хабар берди IT-парк матбуот хизмати.

Кейинги босқичда танлов иштирокчиларининг лойиҳалари эксперт комиссияси томонидан баҳоланади.

Эслатиб ўтамиз, танлов қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:

  • Таълим;
  • Соғлиқни сақлаш;
  • Туризм ва маданият;
  • Тадбиркорлик;
  • Транспорт ва логистика.

Лойиҳаларни баҳолашда асос бўладиган асосий мезонлар: бўлғуси илованинг самарадорлиги, унинг инновационлиги ва фойдаланишда оддийлиги.

Шуни унутмаслик керакки, mGovAward кўрик-танловининг кейинги босқичга ўтган жамоаларга биринчи ўрин учун белгиланган 50 000$ миқдордаги бош соврин учун кураш олиб бориш имкониятини беради, иккинчи ўрин соҳиби эса, 30 000$ миқдордаги ва учинчи ўрин соҳиби 20 000$ миқдоридаги мукофотни қўлга киритади.

Бу имконият жамоаларга ўз лойиҳаларини амалга оширишда ва уни муносиб даражага кўтаришда яхши туртки беради!

Жамоалар рўйхатини кўриш учун ҳавола бўйича ўтинг: https://it-park.uz/wp-content/uploads/2020/02/spisok-komand.pdf

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг